1

25-ўлим: Жиззахда коронавирус қурбони бўлган отахоннинг рафиқаси ҳам вафот этди

ЖАМИЯТ 30.06.2020, 16:24
25-ўлим: Жиззахда коронавирус қурбони бўлган отахоннинг рафиқаси ҳам вафот этди

Аввалроқ, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи, 72 ёшли отахон Қ.Р. коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик. Айни пайтда ССВ марҳумнинг рафиқаси, 70 ёшли онахон Ф.О. ҳам коронавирусдан вафот этганини хабар қилди. 

Келтирилишича, аёл жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантинга олинган эди.  23 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга “Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали бронхит ва сурункали юрак етишмовчилиги, бўйин умуртқалари остеохондрози” ташхиси қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, бўйин умуртқалари остеохондрози ташхиси билан даволаниб келган.

Беморнинг даволаниши давомида  кунлик аҳволи махаллий шифокорлар билан бир қаторда мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан ҳам назоратга олиниб, консилиумлар ўтказилган.

Сўнгги кунларда беморнинг нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли аҳволи кескин оғирлашиб, реанимация бўлимига олинган.  

Бироқ мутахассисларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1