1

Айни соатларда яна 73 нафар ҳамюртимиз коронавирусдан тузалиб, ўз уйига йўл олди

ЖАМИЯТ 30.06.2020, 16:46
Айни соатларда яна 73 нафар ҳамюртимиз коронавирусдан тузалиб, ўз уйига йўл олди

Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Хоразм вилоятида 43 нафар, жами 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилмоқда. 

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3262 нафар бемор соғайди.  

Қорақалпоғистон Республикасида эса “COVID-19”дан тузалганларнинг сони 143 нафарга етди.

Бугунги кунда Хоразм вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 301 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5569 нафарни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1