1

Тошкент вилояти ва шаҳрида яна аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқланди

ЖАМИЯТ 30.06.2020, 17:02
Тошкент вилояти ва шаҳрида яна аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқланди

2020 йил 30 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8385 (+87) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилмоқда ССВ. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 72 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5569 (+73) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2791 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1