1

Пискент туманидаги 13-сонли мактаб ўқитувчиси университетга киритишни ваъда қилиб, пул олаётганида ушланди

ЖАМИЯТ 30.06.2020, 17:15
Пискент туманидаги 13-сонли мактаб ўқитувчиси университетга киритишни ваъда қилиб, пул олаётганида ушланди

Пискентда Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга киритишни ваъда қилган мактаб ўқитувчиси ушланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прoкуратура Матбуот хизмати хабар қилди. 

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги 13-сонли мактаб ўқитувчиси Х. фуқаро Ш.ни танишлари орқали Тошкент давлат педагогика университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1