1

Тошкентда қарздор фуқародан давлат фойдасига 120 миллион сўм ундирилди

ЖАМИЯТ 30.06.2020, 17:42
Тошкентда қарздор фуқародан давлат фойдасига 120 миллион сўм ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Ахмедов иш юритувидаги Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 13.03.2020 йилдаги ҳукмига асосан, қарздор Э.Умировдан ундирувчи давлат фойдасига ЭКОИнинг 600 баравари яъни  121 млн. 638 минг  сўм микдорида жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро иши 20.04.2020 йилда келиб тушган. МИБ мазкур ундирув юзасидан хабар бермоқда. 

Бўлим  давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритуви қўзғатилиб томонларга  юборилган ва қарздорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилган.  Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мулкий аҳволини ўрганиш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, қарздор номига расмийлаштирилган барча мол-мулкларига нисбатан таъқиқ солинган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Э.Умировдан ундирилиши лозим бўлган 121.638.000 сўм жарима пуллари накд пул кўринишида тўлиқ ундирилиб, давлат даромадига ўтказилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1