1

Учкўприкда тўқнашган икки "Damas" бир ҳайдовчининг ўлимига ва 3 инсоннинг жароҳатланишига сабаб бўлди

ЖАМИЯТ 30.06.2020, 19:19
Учкўприкда тўқнашган икки "Damas" бир ҳайдовчининг ўлимига ва 3 инсоннинг жароҳатланишига сабаб бўлди

Учкўприк туманида “Damas” автомашиналари тўқнашиши оқибатида бир нафар ҳайдовчи вафот этди ва 2 нафар йўловчи тан жароҳати олди, дея "Даракчи"га хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ. 

Аниқланишича, 27 июнь куни М.Ш. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Суюнчол қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарма-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ю.Б. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. ЙТҲ оқибатида М.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Шунингдек, ҳайдовчи Ю.Б, йўловчилар Н.З. ва М.Н.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1