Япониянинг Кюсю оролидаги Кагосима шаҳридаги 70 мингдан ортиқ фуқарога кўчки хавфи туфайли эвакуация қилинишга тайёр туриш тавсия қилинди, деб хабар берди шаҳар ҳокимияти сайтига таяниб rbs.ru.
Бунинг сабаби кучли ёмғирлардан кейин кўчки хавфи пайдо бўлган. Қариялар ва ногиронларни эвакуация қилиш ишлари эса аллақачон бошлаб юборилганлиги айтилмоқда.
Бугун ҳам мамлакатнинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида кучли ёғингарчилик кутилмоқда, бу дарёларнинг тошиши ва кўчкиларни келтириб чиқариши тахмин қилинмоқда.
Кагосима жойлашган Кюсю оролининг жанубий қисмида эса кун давомида 1 июлга қадар 200 миллиметр ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.






