1

Бухорода автобуслар қатнови номаълум муддатга тўхтатилди

ЖАМИЯТ 30.06.2020, 21:40
Бухорода автобуслар қатнови номаълум муддатга тўхтатилди

Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссияси йи-илиш щтказди. Йиғилишда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасидаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, комиссия қарорига асосан, сўнгги пайтларда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўпайганлиги инобатга олиниб, 2020 йилнинг 30 июнидан вилоятда жамоат транспортлари (автобус) ҳаракати номаълум муддатга қадар тўлиқ тўхтатилиши белгиланган.

Йўналишсиз таксиларнинг карантин талабларига риоя этган ҳолда ҳаракатланиши қатъий назорат остига олинади. Йўловчи ташиш учун белгиланган карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади ва автотранспорт воситаси жарима майдончасига киритилади, дейилган хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1