1

Тошкентда қорақалпоғистонлик эркак коронавирусдан вафот этди

ЖАМИЯТ 30.06.2020, 23:39
Тошкентда қорақалпоғистонлик эркак коронавирусдан вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган қорақалпоғистонлик бемор ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи, 62 ёшли Б.Я. исмли эркак 10 июнь куни Қозоғистондан келганлиги сабабли карантин марказига жойлаштирилган. 15 июнь куни эса ҳамроҳ касалликлари туфайли Яккасарой туман шифохонасига ётқизилган.

19 июнь куни унда коронавирус аниқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ўтказилган ҳамда ўтган кунлар давомида реанимация бўлимида бўлган.

Унга юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак, буйрак, жигар етишмовчилиги каби қатор касалликлар бўйича ташхис қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 5 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи етакчи шифокорлар, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1