1

Бир йил аввал хотинини олиб келиш учун уйидан чиқиб кетган андижонлик эркак қидирилмоқда

ЖАМИЯТ 01.07.2020, 07:35
Бир йил аввал хотинини олиб келиш учун уйидан чиқиб кетган андижонлик эркак қидирилмоқда

Саидов Отабек Абдусамадович, Андижон вилоятида туғилган, 2019 йилнинг июль ойининг охирида Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, “Муаззинбой” МФЙда жойлашган уйидан Андижон ш. “Саноат” МФЙ, 154-хонадонда бўлган турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган Саидова Гулбаҳорни олиб келиш учун чиқиб, қайтиб келмаган.  

Ўтган йилнинг август ойидан сентябрга қадар у икки марта онасига қўнғироқ қилган ва Тошкентда иш топганини айтиб, хавотир олмасликларини сўраган. Бошқа ҳеч қандай хабар келмаган. Отабекнинг қидируви давом этмоқда.

Белгилари: бўйи 185-190 см, гавдаси озғинроқ, сочлари қора, калта, олд томонида сочи тщкилган, қулоқлари ўртача, бурни узун, тўғри, кўзлари қора.

Алоҳида белгилари: чап қошининг тепасида қор холи бор.

Кийимлари: қора рангли шим, оқ кўйлак, қора поябзал.

Ҳурматли фуқаролар! Саидов О.нинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз, дейилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ хабарида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1