АсосийJamiyat

Ургут "қизил"дан "сариқ" тоифага ўтди, автобуслар ҳаракати тикланди

'Ургут "қизил"дан "сариқ" тоифага ўтди, автобуслар ҳаракати тикланди'ning rasmi

Эпидемологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда 2020 йил 26 июнь ҳолатига Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут тумани “сариқ” тоифадаги ҳудуд деб белгиланди. Шу муносабат билан туманда бир қанча корхоналар фаолиятини қайта тиклади.

Аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Ургут туманида 30 июнь санасидан бошлаб автобусларга йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

“AVTOTRANS URGUT” ДУК томонидан 13 та йўналишда 26 та автобус республика махсус комиссияси томонидан қўйилган талаблар асосида йўловчиларга хизмат кўрсатаяпти.  

 

    Бошқа янгиликлар