27 июнь куни соат 11.30 да Сергели туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлида 44 ёшли «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчиси Дилмурод А. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 57 ёшли Гулнар К. олган тан шикастлари сабабли шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.






