1

Андижондаги жиноят ортидан ИИБ бошлиғи қамоққа олинди

ЖАМИЯТ 01.07.2020, 11:45
Андижондаги жиноят ортидан ИИБ бошлиғи қамоққа олинди

Айни пайтда Халқаро пресс-клубда онлайн тарзида “Андижондаги жиноят иши” юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда. Аввал хабар қилинганидек, мазкур фожиа ортидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, уч нафар ички ишлар органлари ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакиллари катта лейтенант Ф.Хусанбоев, катта лейтенант Э.Райимжонов ва катта лейтенант Қ.Қодировлар ички ишлар органларидан ўз лавозимидан бўшатилган. 

Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник С.Усманов ва Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник П.Мамажоновлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган. Бундан ташқари, 19 нафар раҳбар ва ходимларга турли кўринишдаги қатъий интизомий  жазолар қўлланган эди. 

Айни пайтда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг брифингда маълум қилишича, олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида 27 июнь куни ушбу жиноятга алоқадор деб топилган яна икки киши — 4-сонли ИИБ бошлиғи подполковник П.Мамажонов ҳамда мазкур бўлим жиноят-қидирув гуруҳининг яна бир тезкор вакили ҳам қамоққа олинганини маълум қилди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 206, 234, 235 ҳамда 227-моддалари, яъни ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш билан айб эълон қилинган.

Мавзуга доир:

"Нега прокурорлар, ички ишлар раҳбарлари биз айбдормиз, деб чиқмади?" Президент Андижон ва Чироқчидаги воқеаларга тўхталди.

Андижонда бўлган фожиа юзасидан ҳар бир айбдор жавобгарликка тортилади — Шохруҳ Ғиёсов

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1