АсосийDunyo

Теҳронда жойлашган касалхонадаги портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

'Теҳронда жойлашган касалхонадаги портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Теҳронда жойлашган касалхонадаги портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Узрепорт хабар бермоқда.
Эрон пойтахти Теҳроннинг шимолидаги шифохонада содир бўлган портлаш оқибатида ўн тўққиз киши вафот этди, олти киши жароҳатланди.
Портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган, дея хабар берди Теҳрон ҳокими ўринбосари Ҳамид Ризо Гударзи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Шимолий Теҳрон ҳудудида бир нечта портлаш содир бўлганини, ўт ўчирувчилар оловни бартараф этиш учун бино томига чиққанини кўриш мумкин.
25 нафар ходими бўлган касалхона асосан енгил жарроҳлик ва тиббий кўрикларни амалга ошириб келган.

    Бошқа янгиликлар