АсосийJamiyat

Навоийлик нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

'Навоийлик нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 30 июндаги буйруғи билан Навоий вилояти Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ойдинов Маъруфжон Эргашовичнинг лицензияси (лицензия: NV №0020, 22.04.2020 йил) хизмат текшируви ўтказиш даврида 10 кун муддатга тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Тошкент шаҳри ва наманганлик хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти тўхтатилган эди.

    Бошқа янгиликлар