АсосийJamiyat

1 июлдан авиачипталар учун тўланган суммалар қайтарилиши янги қоидалар асосида амалга оширилади

'1 июлдан авиачипталар учун тўланган суммалар қайтарилиши янги қоидалар асосида амалга оширилади'ning rasmi

Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Келтирилишича, йЙўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020 йил 31 декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.

Депозит ваучерини расмийлаштириш, қайтарилиши лозим бўлган чипта нархи суммасига, плюс авиачиптани харид қилган жойи бўйича шу суммадан 5%га тенг бонус тақдим этилади.

Депозит ваучерлари уларни расмийлаштириш санасидан бошлаб йил давомида йўловчилар томонидан Узбекистан Аирвайс АЖнинг рейсларидаги ҳар қандай бошқа ташув тўловлари ёки қўшимча хизматлар тўловлари учун фойдаланилиши мумкин.

Ваучерни расмийлаштириш санасидан бир йил ўтиши билан депозитнинг фойдаланилмаган суммаси йўловчига дастлабки тўлов шаклида қайтарилади.

Маълум қилинишича, депозит ваучерларини қўллаш ЎзР Президенти раислигидаги ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг карантин даврида транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича 2020 йил 25 майдаги йиғилиши қарори асосида киритилмоқда.

    Бошқа янгиликлар