АсосийJamiyat

Юнусободда карантин пайтида фоҳишахона ташкил этган 26 ёшли фуқаро ушланди

'Юнусободда карантин пайтида фоҳишахона ташкил этган 26 ёшли фуқаро ушланди'ning rasmi

Массаж салонларида фоҳишахоналар ташкил этилганини аниқлаш бўйича тадбирлар давом этмоқда, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Келтирилишича, 24 июнь куни тахминан соат 01.40 да фуқаролардан келиб тушган норозиликлар бўйича олиб борилган тадбирлар давомида, Юнусобод туманида жиноят қидирув хизмати ходимлари 26 ёшли Аҳмаджон Р. 950.000 сўм эвазига СПА салон хонасини хилват учун тақдим этганлигини аниқлашди.

 Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми бўйича («Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш») жиноий иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар