1

Мингбулоқлик отадан фарзанди таъминоти учун 30 миллион сўм алимент ундирилди

ЖАМИЯТ 02.07.2020, 13:36
Мингбулоқлик отадан фарзанди таъминоти учун 30 миллион сўм алимент ундирилди

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаларидан биридир. Бюронинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан бу борада тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Айнан бўлим томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, суд буйруғи билан чиқарилган алимент маблағларини ундиришга алоҳида эътибор қаратилган.  

 Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2015 йил 14 март кунидаги қарорига кўра Қурбонов Ғуломжондан ундирув Шаҳноза Дадамирзаева фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва давлат ижрочиси томонидан алимент маблағини вақтида ундириш чоралари кўриб келинмоқда. Ўз ўрнида қарздорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам  бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилгани тушунтириб ўтилди.  

Фуқаро Ғ.Қурбонов ўз фарзанди вояга етгунга қадар алимент маблағини тўлашини сўраб ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқариб беришни сўрайди. Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, 18 ёшга қадар ҳисобланган 30 млн сўм алимент пулини тўлаб берди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1