1

Жанубий қутбда рекорд даражада ҳарорат кўтарилиши қайд этилди

ДУНЁ 02.07.2020, 13:47
Жанубий қутбда рекорд даражада ҳарорат кўтарилиши қайд этилди

Сўнгги уч ўн йилликда Жанубий қутбдаги ҳарорат глобал ўртача кўрсаткичдан уч бараварга кўтарилди. Бу ҳақда Nature Climate Change илмий журналида эълон қилинган янги тадқиқотда айтилди.

Олимлар ҳар ўн йилда ҳарорат тахминан 0,6 даражага кўтарилганлигини аниқладилар, бу сайёрадаги ўртача кўрсаткичдан уч баравар кўпдир. Таъкидланишича, ушбу ҳодисанинг сабабларидан бири тропик Тинч океанининг шарқида денгиз юзаси ҳароратининг кўтарилиши деб айтилмоқда. Иссиқ ҳарорат Уэдделл денгизидаги цикл аномалиясини қўзғатади, бу эса бошқа геофизик омиллар билан биргаликда Жанубий қутбга илиқ нам ҳавонинг келишини осонлаштиради.

Шунингдек, ҳарорат кўтарилишида антропоген омил ҳам муҳим роль ўйнагани айтилмоқда. 20 та метеорологик станцияларнинг маълумотларига кўра, Жанубий қутбда ҳарорат кўтарилиши бутун Антарктида учун ўртача кўрсаткичдан етти баравар юқори бўлган. Аввалроқ олимлар Арктика музликлари қачон тўлиқ йўқолиб кетишини маълум қилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1