Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасига бир гуруҳ фуқаро мурожаат билан келди, дея хабар бермоқда Бошқарма Ахборот хизмати.
Мурожаатчилар карантин пайтида вилоятда муайян талаблар асосида автобусда йўловчи ташишга рухсат берилган бўлса-да, аммо “Дамас”лар қатновига тақиқ ҳамон сақланиб қолаётганига эътироз билдирган.
"Ўзаро суҳбатдан маълум бўлдики, келганларнинг аксари карантиндан аввал “Дамас”да йўловчи ташиган. Бугун эса айтарли даромадсиз қолган.
Ушбу мурожаат юзасидан масъуллар тушунтириш берди. Республика махсус комиссияси қарори билан йўловчи ташувчи “Дамас” ва микроавтобуслар ҳаракатига нисбатан вақтинчалик чеклов чораси қўлланилгани, хавфсизлик, санитария осойишталигини таъминлаш нуқтаи назаридан шундай йўл тутилгани билдирилди.
Айни вақтда вилоятимизнинг тегишли ҳудудларида йўналишсиз таксилар ва автобусларнинг йўловчи ташиш билан шуғулланишига рухсат этилган", - дейилади Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати хабарида.






