АсосийJamiyat

Бугун ҳам 200 га яқин ҳамюртларимиз дардига даво топиб уйига кузатилди

'Бугун ҳам 200 га яқин ҳамюртларимиз дардига даво топиб уйига кузатилди'ning rasmi

ССВ хабар қилишича, айни соатларда Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи шифокорларининг тинимсиз меҳнати сабаб бир йўла   45 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 119 нафар бемор соғайди.  Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб ушбу касалликдан  соғайганлар сони 5892 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек яна икки ҳудуд Тошкент ва Навойида ҳам бир ўнлаб ҳамюртдаримиз дардига даво топиб уйига кузатилди. 

Хусусан пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 73 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 23 нафар, шаҳар 1 сон клиник шифохонасида 11 нафар ва Навоий  вилоятида 12 нафар, жами 142 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3625 нафар бемор соғайди.  

Навоий вилоятида эса “COVID-19”дан тузалганларнинг сони 252 нафарга етди.

‼️Шу тариқа, бугун айни пайтгача жами 187 нафар бемор “COVID-19”дан тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 6034 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар