Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида аҳолига тарқатилган ун сифатсиз экан, тандирга ёпилган нонлар оқиб кетяпти, деган хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Чуст туманидаги фуқаро ўз маҳалласидан 25 кг унни 70 минг сўмдан сотиб олган. "Олган уним сифатсиз экан, тандирга ёпилган нонлар оқиб кетяпти...” дейди унинг ўзи.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати вазиятни ўрганиб қўйидагиларни маълум қилмоқда.
"Хабарингиз бор пандемия сабабли уннинг барча ҳудудларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, ҳукумат томонидан биржа савдоларисиз, маҳсулотнинг тўғридан тўғри шартномалар билан сотилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, ҳукумат топшириғига асосан “Ўздонмаҳсулот” корхоналарида ишлаб чиқарилган ун маҳсулоти учун белгиланган нарх солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қатъий назоратга олинган. Aммо ун сифатига бўлган эътибор ҳам шу даражадами? Яқинда Чуст туманида истиқомат қилувчи фуқаро Камолиддин Рафиқов томонидан “аҳолига тарқатилган ун сифатсиз экан, тандирга ёпилган нонлар оқиб кетяпти” қабилидаги видеохабар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерасияси ходимлари тегишли жойга боришди. Хабарда баён этилишича, фуқаро Рафиқов “Султонмаркетсавдо” томонидан тарқатилган “Попдонмаҳсулот” нинг 25 кг унидан харид қилган, аммо пиширилаётган нонлар тандирдан оқиб кетганлигидан сўнг уннинг сифатсиз эканлигини тушунган. Федерация ходимлари томонидан уннинг сифатини аниқлаш мақсадида лабаротирия назоратига юборилди. Натижалар шуни кўрсатдики, уннинг санитар эпидемиологик ҳолати натижаси истеъмолга яроқли эканлиги аммо Ўзстанадарт талабларига тўлалигича жавоб бермаслиги аниқланди.Яъни уннинг хом елимлилик фоизи юқори" дейилади хабарда.






