1

Бизда коронавирус статистикасини камайтириб кўрсатишадими?

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 13:53
Бизда коронавирус статистикасини камайтириб кўрсатишадими?

Ушбу саволга Вирусология илмий-тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабаев жавоб берди:

- Мен аниқ айтишим мумкинки, ҳозирда аввалгидек ҳеч қандай талаблар қўйилаётгани йўқ. Агар маҳаллий даражада ёки бепарволик оқибати ёки бошқа сабабларга кўра бунга йўл қўйилаётган бўлса, демак, статистика анча паст бўлиши табиий.

Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳақиқий касаллик кўрсаткичлари ва қайд этилган касаллик кўрсаткичлари мавжуд. Биз ҳамма нарсани синчковлик билан олиб борсак ҳам, ҳар қандай ҳолатда ҳам қайд этилган касалликлар кўрсаткичи ҳақиқий касалликлар кўрсаткичидан нечадир фоиз паст бўлади. Шунинг учун, атайлаб камайтириш, деган нарса йўқ.

Айтайлик, яқин вақтгача беморларда, ҳатто асоратларсиз коронавирус ҳолати аниқланган бўлса ҳам, автоматик равишда касалхонага ётқизилган. Агар касаллик асоратлари бўлмаса, касалхонада ётишни ким истайди? Сиз хоҳлайсизми? Истамайсиз, мен ҳам хоҳламайман. Кейин буни рўйхатдан ўтказмаслик учун қандайдир яшириш ишлари бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1