Ўзбекистонда коронавируснинг 28-қурбони тошкентлик 59 ёшли эркак бўлди

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 16:45
Ўзбекистонда коронавируснинг 28-қурбони тошкентлик 59 ёшли эркак бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган навбатдаги бемор ҳақида маълумот берди. 

Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. жорий йил 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.  

 Унга “Юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак  етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония” ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда шу куни коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Бемор (эркак киши) охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги  ташхиси билан даволаниб юрган. Доимий гемодиализ муолажасини олиб турган.  

Жорий йил 2 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1