1

Элмира Баситханова яна Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлигига қайтди

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 22:51
Элмира Баситханова яна Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлигига қайтди

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 3 июлдаги  тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Баситханова Эльмира Иркиновна тайинланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Э.Баситханова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.  

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида фаолиятини бошлаган ва кўп йиллар бош шифокор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1