Андижонда янги лойиҳага старт берилди

ЖАМИЯТ 04.07.2020, 09:30
Андижонда янги лойиҳага старт берилди

Сиз андижонликмисиз? Сизда стартап лойиҳалар бору, аммо уни амалга ошириш учун кўмак керакми? Шошилинг, “Unicorns” лойиҳаси  – айнан Сиз учун!!!  Ўбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси  ва Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида Андижон вилоятида старт берилган  ушбу лойиҳа ёш стартапчиларнинг янги лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган. Лойиҳа учун 2 миллиард сўм  маблағ ажратилган.

Лойиҳа шартлари:

“Unicorns” лойиҳасида  35 ёшгача бўлган Андижон вилоятида истиқомат қилаётган ёш стартапчиларнинг лойиҳалари қабул қилинади. Жамоа аъзолари эса турли ҳудудлардан бўлиши мумкин.

Лойиҳа 3 босқичда олиб борилади. Дастлабки босқичда 10 июндан 10 июлга қадар  https://unicorns.uz  веб сайти орқали  аризалар қабул қилинади. II  босқичда эса 10 июлдан 10 августгача лойиҳалар сараланади.  Якуний босқичда энг яхши деб топилган лойиҳа муаллифлари билан алоқага чиқилади ва сараланган  стартап лойиҳалар тўлиқ қўллаб-қувватланади.  

Бугунга қадар лойиҳада қатнашиш истагидаги 100 нафардан ортиқ ёшлардан аризалар қабул қилинди. Юборилаётган стартапларнинг  аксарияти “Таълим ва кадрлар тайёрлаш технологиялари”, “Туризм, саёҳат, ва меҳмондорчилик” ҳамда “Транспорт ва логистика” каби хизмат турларини ташкил этмоқда. 10-июлгача яна кўплаб лойиҳалар ариза топшириши кутилмоқда.

Аризаларни қабул қилиш якунланишига 7 кун қолди

Шошилинг, таниқли тажрибали стартапчилар сингари ўз муваффақиятларингиз ҳикоясини яратиш учун сизда ҳали имкон бор. Аризаларни қабул қилиш якунланишига 7 кун қолди. Қўрқув ва ва иккиланишни бой беринг, аммо бундай имкониятни қўлдан бой берманг. Лойиҳаларингизни амалга оширишнинг айни фурсати.  Ҳозироқ биз билан аниқ мақсад сари юксалиш қадамини ташланг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1