1

Учқўрғонда карантинда ҳам тармоқлардан ўғринча фойдаланаётганлар аниқланди

ЖАМИЯТ 04.07.2020, 09:38
Учқўрғонда карантинда ҳам тармоқлардан ўғринча фойдаланаётганлар аниқланди

Бугунги кунда электр энергияси, табиий газдан тежаб-тергаб фойдаланиш, фойдаланилган бу неъматлар учун вақтида тўловни амалга ошириш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Бироқ, ана шу маъсулиятни айрим истеъмолчилар томонидан унутиб қўйилаётган Бюро органлари томонидан олиб борилаётган кунлик тадбирлар давомида аниқланмоқда. 

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Учқўрғон туман бўлими томонидан “Ёғду” маҳалласида ўтказган мониторинг давомида ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқладилар. Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Н.Шамсиддинованинг  яшаш хонадонини тўлов интизомига амал қилиш ҳолати ва энергия ресурсларидан фойдаланиш кўрилганда антиқа ҳолатга дуч келинди. Фуқаро электр ҳисоблагичдан ташқари кўз илғамас равишда яширин тармоқ тортиб фойдаланиб келган. Ҳозирда ушбу яширин тармоқ орқали таъминотчи корхона манфаатига етказилган зарар аниқланмоқда.

Туманнинг “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Атабоев ҳам уддабурон истеъмолчилардан бири эканлиги маълум бўлди. Ҳисоблагичлардаги рақамлар ходимлари шубҳа уйғотгани бежизга эмас экан. Яъни, у ҳам тармоқдан фойдаланишни ўғринча усулидан фойдаланиб келгани аниқланди. Гўёки ҳеч ким билмайди деб ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда фойдаланиб келган. Мазкур ҳолат бўйича ҳам ҳозирда дастлабки суриштирув ва етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинимоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1