1

Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони яна кўпайди

ЖАМИЯТ 04.07.2020, 10:12
Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони яна кўпайди

2020 йил 4 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9500 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 36 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 35 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 25 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6251 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3220 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1