1

Сотиб олинган янги уйнинг эгаси эски қарзлар учун жавобгарми?

ЖАМИЯТ 04.07.2020, 10:25
Сотиб олинган янги уйнинг эгаси эски қарзлар учун жавобгарми?

Кўчмас мулк харид қилган ҳар бир киши аввалги уй эгасига тегишли бўлган коммунал хизматлари учун қарздорлиги каби нохуш ҳолатларга дуч келиши мумкин. Кўпинча бундай ҳолат қарздор уй эгаси томонидан квартирани янги эгасига сотилгандан сўнг аниқланади.
Табиийки, Уй-жой коммунал хизмати ходимлари уй эгасидан мазкур хизматлар учун қарзларни тўлашни қатъий талаб қилиши мумкин. Квартиранинг янги эгаси аввалгисининг қарзлари учун жавобгарми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига асосан электрон ариза тўлдирилгандан кейин солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик, кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки “Нотариус” ААТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текширилади деб кўрсатилган.

АММО АМАЛДА…

Таъкидлаш жоизки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўзлари биламаган ҳолда қарзлари бўлган квартирани сотиб олгани ва уларнинг кўпчилигида катта миқдордаги қарзлари бўлган фуқаролардан бир қатор мурожаатларни қабул қилмоқда. Бундай ҳолатда истеъмолчи нима қилиш керак?
Қарзлар юзага келган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки “Нотариус” ААТда тақдим этилган солиқ, коммунал ва электр энергияси бўйича қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар бўйича қарздор бўлган тақдирда, харидор Уй-жой сотиш шартномасини тузиш учун тўлашга мажбурдир.Шу сабабли уй-жой коммунал хизмати ходимлари шартноманинг ушбу бандига асосланиб квартиранинг янги эгасидан уй-жой қарзини тўлашни қатъий талаб қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси иккинчи хатбошида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги қайд этилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги номуайян истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига “Турар-жойни олди-сотди шартномаси”ни расмийлаштирилиш жараёнида шартномадаги “Қарздорлик вужудга келса уни “Сотиб олувчи” тўлайди” деган бандни чиқариб ташлаш бўйича ўз таклифини киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1