1

Бўзатовда ходимини ишдан бўшатмаслик эвазига пора талаб қилган мансабдор ушланди

ЖИНОЯТ 04.07.2020, 10:40
Бўзатовда ходимини ишдан бўшатмаслик эвазига пора талаб қилган мансабдор ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туман бўлими томонидан прокуратура ва ИИВ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бўзатов тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори вазифасини бажарувчи И.Б. хизмат мавқеидан фойдаланиб, марказ инспектори А.ни ишдан бўшатмаслик эвазига 2 млн сўм талаб қилиб, шундан, 22.06.2020 йилда 1,5 млн сўмини олиб, қолган 500 минг сўмини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Даракчи.узга Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1