1

Ана холос! ОТМга киришда 5 та эмас, 18 та фандан имтиҳон қилишни таклиф қилишмоқда

ЖАМИЯТ 04.07.2020, 12:39
Ана холос! ОТМга киришда 5 та эмас, 18 та фандан имтиҳон қилишни таклиф қилишмоқда

«Маърифат» газетасида Чортоқ туманидаги 5-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси Қобилжон Қосимов номидаги мақола чоп этилди. Ҳусусан, таклифда шундай дейилган:

"Ўсиб келаётган ёш авлоднинг келажакда қандай касбни эгаллашига қараб, Республикамиз келажагини тасаввур қилса бўлади. Худди шу маънода ёшларнинг таълим-тарбияси ҳар бир ота-она, ўқитувчи-тарбиячининг Ватан олдидаги муқаддас бурчидир.

Замонавий шахс — чуқур, уму­мий билим, кенг дунёқараш ва юқори касб тайёргарлигига эга, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етарли саводхон, ўз билимини тезлик билан янгилаш ва тўлдира олиш қобилиятига эга шахс сифатида қаралади. Шулар қатори унда интизомлилик, маъсулиятлилик, зиёлилик, мамлакат мустақиллигига, Ватан ва жаҳон тараққиёти йўлида эзгулик ва адолатга садоқат туйғулари мавжуд бўлиши зарур. Соҳасидан қатъи назар, жамоада ишлай олиш қобилиятига, менежмент ва маркетинг борасида тайёргарликка эга бўлиши, янги технологияларни жорий этишнинг ижтимоий, сиёсий ва маданий жиҳатларини аниқ тасаввур қила олиши керак. Чунки жамиятимизда содир бўладиган туб ўзгаришлар, бозор муносабатларига кириб боришимиз шахсдан нафақат касб билимларини, балки иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, техникавий, ҳаётий билимлардан ҳам хабардор бўлишни талаб қилмоқда. Демак, таълим-тарбиянинг сифати, самарадорлиги биринчи навбатда сифатли таълимга боғлиқ.

Бу борада ўз тажрибамга асосланган ҳолда қуйидаги таклифларни Сиз билан ўртоқлашмоқчиман: олий ўқув юртлари­га кириш имтиҳонларида тестлар мактабда ўтиладиган асосий 18 та фандан тенг миқдорда, масалан 6 тадан саволлар асосида (6 х 18 = 108 та) тузилиши керак. Олий маълумотга даъвогар ўқувчи географияни ҳам, биологияни ҳам, математикани ҳам, хорижий тилларни ҳам, информатикани ҳам, қўйингки мусиқани ҳам билсин. Барча фанлардан минимал талабларга жавоб берсин. Aна шунда ўқувчи ёшликдан барча фанларни мукаммалроқ ўқишга, ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Сиз нима дейсиз, азиз замондош?"

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1