Самарқанд шаҳри ҳудудида ўтказилаётган “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбири давомида Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Б.И.Йўли кўчасида яшаб келаётган, 1992 йилда туғилган Ф.П. нинг яшаш манзилида “Тинтув” тергов ҳаракати ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида ушбу фуқаронинг хонадонидан бир ўрамда (пачкада) 5 (беш дона), “Лирика” номли препарат, шу билан бирга таркибида психотроп моддалар бўлиши мумкин бўлган бошқа турли препаратлар, 9 (тўққиз) дона 1.5 смдан, 0.5 смгача бўлган ҳар хил ўлчамдаги тўқ малла рангли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш ўткир хидли моддалар, гиёҳвандлик воситаси истеъмол қилишда ишлатилган бўлиши мумкин бўлган елим идиш (баклажка)лар ва бошқа далилий ашёлар топилиб тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимига текшириб кўриш учун юборилган мазкур препаратлар умумий соф оғирлиги 5.83 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси ҳамда умумий соф оғирлиги 1.5 граммга тенг бўлган 5 дона капсула таркибида “Лирика” психотроп моддаси эканлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу хонадондан топилган “Тропикамин” препарати ва бошқа таркибида психотроп моддалар бўлиши мумкин бўлган препаратлар текшириб кўриш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБга юборилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Ф.П.га нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






