1

Коронавирус: 67 нафар бемор аҳоли орасидан аниқланди

ЖАМИЯТ 04.07.2020, 18:12
Коронавирус:  67 нафар бемор аҳоли орасидан аниқланди

4 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9611 (+111) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

️Бугун айни пайтга қадар пойтахтимиздаги 2-сон Республика  клиник шифохонасида 53 нафар ва Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 2 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6306 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

️Ҳозирда мамлакатимизда 3275 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1