"Нексия" Чирчиқ дарёсига тушиб кетди. Ҳайдовчи омон қолди

ЖАМИЯТ 04.07.2020, 19:52
"Нексия" Чирчиқ дарёсига тушиб кетди. Ҳайдовчи омон қолди

Бугун, 4 июль куни "Нексия" русумли автомашина Чирчиқ дарёсида оқиб кетаётгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича маълумот берди:

Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 18:20 ларда, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 32 километрида ҳайдовчи 2001 й.т. И.М. “Нексия” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб ҳайдовчи Х.Дж. бошқарувида бўлган “Зил” русумли юк автомашинасининг ён томонига урилган ва ушбу ҳудуд атрофидан ўтган Чирчиқ дарёсига тушиб кетган. Дарёга тушиш вақтида ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолишга улгурган.

Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. “Нексия” русумли транспорт воситаси дарёдан чиқариб олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1