1

Ўзбекистонда 4 июль куни 312 кишида коронавирус аниқланди, 2 та ўлим қайд этилди

ЖАМИЯТ 05.07.2020, 00:44
Ўзбекистонда 4 июль куни 312 кишида коронавирус аниқланди, 2 та ўлим қайд этилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланишга оид кунлик статистикани эълон қилди. 

Унга кўра, 4 июль куни мамлакатимизда 312 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 162 нафари Карантин муассасаларида, 142 нафари аҳоли орасида (шундан 105 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган.

23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9708 нафарга етди. Уларнинг 6425 нафари соғайган, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

4 июль санасида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида аввалига 55 нафар, сўнгра яна 119 нафар бемор тузалиб, жами 174 нафар фуқаро соғайди.  

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3252 нафар бемордан 15 нафари оғир, 9 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 42 659 нафар, стационар карантинда эса 24 301 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 

Ўлим ҳолати

4 июль куни икки беморнинг коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилди. Бири 65 ёшли тошкентлик эркак (30-ўлим), иккинчиси 35 ёшли бухоролик аёл (31-ўлим). 

Шу вақтга қадар ушбу касалликдан Бухоро, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 2 нафардан, Наманган вилоятида 4 нафар, Қашқаарё ҳамда Фарғона вилоятларида 1 нафардан, Тошкент шаҳрида эса 17 нафар бемор вафот этди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1