Фарғона вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Туркия Республикасининг Бурса вилояти ҳокимлиги, Бурса Улудағ университети проректори, Бурса савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида онлайн видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати.
Учрашувда Марғилон шаҳрида очилиши режалаштирилаётган Туркиянинг Бурса Улудағ университети филиали ҳақида музокаралар олиб борилди. Мазкур университетнинг енгил саноат муҳандислиги, пиллачилик саноати, ипак қурти зоти дурагайларини яратиш, тўқимачилик маркетинги, дизайнерлик ва савдоси йўналишлари бўйича филиалини очиш юзасидан электрон битим имзоланди.






