Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти СОВИД-19ни даволаш учун синовдан ўтказилаётган уч препаратнинг синов жараёнини тўхтатди. Улар "гидрокциклорокин", "лопинавир" ва "ритонавир", дея хабар берди ташкилот ўз баёнотида.
Баёнотда таъкидланганидек, ЖССТ мутахассислари синовлар бўйича халқаро бошқарув қўмитасининг тавсияларини қабул қилдилар.
Ремдесивир, гидрокциклорокин, лопинавир ва ритонавир турли жамланмаларда интерферон билан биргаликда март ойидан буён синовдан ўтказилмоқда. Синовларда 4500 дан ортиқ бемор иштирок этган. Ўтган ой охирида ЖССТ экспертлари барча синовдан ўтган дорилар орасида фақат ремдесивир самарали эканлигини айтишди.






