Покистоннинг шарқидаги Панжоб вилоятида поезд автобус билан тўқнашди. Натижада камида 19 нафар зиёратчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда stv хабар берди.
Маълум бўлишича, автобус рухсат этилмаган жойдан темир йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва йўлда поезд йўқлигига ишонч ҳосил қилмаган.
Жабрланганлар касалхонага ётқизилган бўлиб, айни дамда уларнинг сони аниқланмоқда.






