АсосийJamiyat

Эртага Истамбулдан ўзбекистонликлар олиб келинади

'Эртага Истамбулдан ўзбекистонликлар олиб келинади'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эртага, 7 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар ҳақида маълум қилди. Унга кўра, 

Тошкент-Истанбул-Тошкент парвози амалга оширилади. 

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Сеул-Тошкент-Сеул ва Тошкент-Москва-Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар