Фарғонада жуда кўп миқдордаги солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган корхоналар раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 06.07.2020, 09:25
Фарғонада жуда кўп миқдордаги солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган корхоналар раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати.

Унда муқаддам ЖКнинг 184-моддаси билан 2 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро А.З. ва бошқалар 11 та хўжалик юритувчи субъектларни расмий ва норасмий бошқаришиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида жамиятларнинг юридик манзилини ўзгартириш орқали бюджетга тўланиши лозим бўлган 8,3 млрд сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.З. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1