1

Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёни янада осонлашди

ЖАМИЯТ 06.07.2020, 12:31
Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёни янада осонлашди

Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёни янада осонлашгани ҳақида Халқ таълими вазирлиги қуйидагича эълон берди:

"Ҳурматли ота-оналар!

Коронавирус пандемияси шароитида фарзандингизни мактабга қабул қилиш жараёнида дуч келадиган навбатда тўпланиб туриш ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 6 июлидан бошлаб 2020-2021 ўқув йилига қабул қилишнинг электрон навбат тизими яратилди.

1-синф қабулига навбатга туриш интернет тармоғидаги www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали онлайн навбат асосида амалга оширилади.

Онлайн навбатга ёзилиш тартиби ёритилган батафсил видео йўриқномани томоша қилинг.

Шунингдек батафсил маълумотни Халқ таълими вазирлигининг расмий телеграм канали @uzedu орқали билиб олишингиз мумкин".

Эслатма: Мазкур тартиб синов тариқасида дастлаб Тошкент шаҳрида амалга оширилади. Синов натижаларига кўра кейинги ўқув йилларидан бошлаб Республикамизнинг бошқа ҳудудларида жорий этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1