Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев билан онлайн мулоқот ўтказилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.
Zoom орқали ташкил этилган «Ёшлар парламенти, қонунчиликда ёшларга оид ислоҳотлар» мавзусидаги мулоқотни институт ректори Ўктам Умурзоқов очиб берди. Зоом дастури орқали бўлиб ўтган Онлине суҳбатда 400 дан ортиқ иштирокчилар қатнашишди ҳамда бир вақтнинг ўзида Фаcебоок ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирда кўплаб юртдошларимиз ҳам иштирок этишди. Онлине суҳбат самимий, мулоҳазали, оддий ва албатта кўтаринки кайфиятда бошланди. Онлине суҳбатга Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, Институт фаол ёшлари жамоаси аъзолари А.Бердимуродов, Д.Акбаров, У.Манзирбоевлар модераторлик қилишди.
Расул Кушербаев дастлаб Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги иш жараёни билан ўртоқлашди. Ҳар бир соҳада муҳим ўзгаришлар қилиш учун, ҳар бир шахс ўз ҳаётида кескин қарорлар чиқариши зарур. Меҳмонимиз ҳам халқ назарига тушиб, халқ дарди билан яшаш ва ҳар қандай вазиятда ҳам қонун асосида иш кўриш тарафдори бўлиб, депутатлик борасида улкан натижаларга эришиш учун ёшликда у ҳам, муҳим қарор чиқаргани таҳсинга лойиқ. Р.Кушербаев ёшликида учувчи бўлишни орзу қилгани, аммо бир филмдан таъсирланиб, ўз фикрини ўзгартирган ва бор билим салоҳиятини халқ манфаатлари йўлида сафарбар қилишга қарор қилган эди. Учувчилик фаолиятидан воз кечиб, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети, Халқаро журналистика факултетида таълим олган.


Кейин, эса интерактив саволларга навбат берилди. Модераторлар томонидан талабаларнинг ва иштирокчиларнинг Ёшлар парламенти, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда таълим тизимига доир саволлари берилди. Расул Кушербайев саволларнинг ҳар бирига имкон қадар жавоб бериб ўтди ва ўзининг бу фаолиятлар юзасидан қандай ташаббуслар қилиш бўйича таклиф ва хулосаларини бериб ўтди. Ёшлар Парламенти иш фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб, юзага келадиган қийинчиликлар ва ёшларга яратиб бериладиган имкониятлар юзасидан ўз хулосаларини айтиб ўтди. Ёшлар парламентидаги ёшлар албатта, ўз туман ва шаҳарларидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бизга ва Сенат минбарига қўрқмасдан олиб чиқишига ишонаман деб ўз сўзини якунлади. Институт ректори Умурзаков Ўктам Пардаевич ҳам онлине суҳбатга бефарқ бўлмаган ҳолда, ўз фаолиятидан келиб чиқган ҳолда, Олий таълим тизимида ёшлар орасида коррупсия иллатига қарши ёшларнинг онгида иммунитет ҳосил қилиш, таълим соҳасидан бу иллатни туб илидзигача йўқ қилиш юзасидан депутатга саволлар билан мурожаат қилди. Расул Кушербаев, ўз фаолиятидан келиб чиқган ҳолда, бу иллатга қарши курашиш, халқимиз онгида ҳуқуқий саводхонликни ривожлантириш юзасидан кўплаб таҳлилий маълумотлар келтириб ўтди. Акмал Бердимуродов, Улуғбек Манзирбоев, Дилмурод Акбаровлар модератор сифатида иштирокчиларнинг саволларини етказиб тадбирга жон бахш этиб туришди.








