1

Олимлар: ЖССТ коронавируснинг ҳаводан тарқалишига етарлича эътибор бермаяпти

ДУНЁ 06.07.2020, 15:18
Олимлар: ЖССТ коронавируснинг ҳаводан тарқалишига етарлича эътибор бермаяпти

Дунёдаги бир гуруҳ олимларнинг фикрига кўра, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) COVID-19нинг ҳавода узоқроқ муддат сақланиб қолувчи томчилар орқали тарқалишига етарлича аҳамият бермаяпти. Шу ҳафтада эълон қилинган очиқ хатда дунёнинг 32 мамлакатидан 239 нафар олим ҳукуматларни коронавируснинг ҳаводан тарқалишига жиддийроқ муносабатда бўлишга ва эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

ЖССТ кўрсатмаларида айтилишича, коронавирус асосан бевосита нафас йўлларидан чиққан томчилар орқали ва одамларнинг ўзаро контактга киришганларида тарқалади. Шунингдек, вирус ҳавода узоқроқ муддат сақланиб қолувчи томчилар орқали ҳам тарқалади (бунда касалланган одам йўқ бўлса ҳам, у борган жойлардаги ҳавода вирус маълум муддат сақланиб туради).

Бундай ҳолатда касалланган одамдан бир метрдан кўпроқ масофа сақлаганлар ҳам вирусни юқтириб олишлари мумкин.

ЖССТдаги инфекциянинг олидини олиш қўмитаси коронавирсунинг ҳаводаги узоқроқ муддат сақланиб қолувчи томчилар орқали тарқалиши қайсидир маънода хавфли бўлсада, ушбу инфекциянинг тарқалиши асосан одамларнинг бевосита алоқада бўлганларида ҳамда беморнинг аксирганида, йўталганида ва гапирганида нафас йўлларидан чиқадиган томчилар орқали юқишига кўплаб асослар мавжудлигини таъкидлашган.

Ушбу қўмита коронавируснинг ҳавода сақланиб қолувчи томчилар орқали юқишига янги чоралар кўриш самарасиз эканлигини таъкидлаб, бундай ишлар инфекция тарқалишига унчалик таъсир этмаслигини айтишган.Дунё олимларининг ЖССТнинг мазкур қўмитаси хулосаларига қарши чиқиб ёзган очиқ хатлари “Clinical Infectious Deseases” журналида чоп этилган. Очиқ хатда айтилишича, вируснинг ҳаводаги сақланиб қолган томчилардан юқиши ЖССТ ўйлаганидан кўра хавфлироқдир. Бунга гўшт фабрикаларидаги вирус тарқалиши ҳолатлари мисол бўла олади.

Ушбу хат муаллифларидан бири бўлган эксперт Линсери Мэрининг сўзларига кўра, ЖССТ қўмитаси бундай хулосага вируснинг ҳавода тарқалиш хавфи кам бўлган касалхоналардаги тадқиқотларга таяниб келган. Коронавируснинг ҳавода тарқалиши тўғри баҳоланмаётган хавфдир, чунки кўплаб биноларда вентиляция тизими яхши эмаслиги учун у ерлардаги ҳавода вирус тўпланиб қолади.

Баъзи мутахассисларнинг айтишича, агар коронавируснинг ҳавода сақланиб қолувчи томчилар орқали юқиши унинг кенг тарқалишида асосий сабаб бўлса, унда ижтимоий масофа сақланишига жиддий амал қилинадиган жойларда ҳам одамлар юз ниқобларини тақишлари керак ҳамда бу ерларда вентиляция тизими яхшиланишига эҳтиёж сезилади. Ҳатто, эҳтимолий вирус томчиларидан ҳимояланиш учун баъзи бинолар ичига ультрабинафша нурларини аниқловчи ускуналар ўрнатилиши зарур.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1