Ўзбекистонда коронавируснинг 36-қурбони тошкентлик 43 ёшли бемор бўлди

ЖАМИЯТ 06.07.2020, 16:38
Ўзбекистонда коронавируснинг 36-қурбони тошкентлик 43 ёшли бемор бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 36-беморни эълон қилди. 

Келтирилишича, Учтепа туманида яшовчи А. (эркак киши) бир неча кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмасдан, уй шароитида даволаниб юрган.

Жорий йил 2 июль куни Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтган ва текширув натижасига кўра, пульмонолог тавсиясига асосан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига юборилган.

43 ёшли  беморга “Икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 2-даража, семизликнинг  3-даражаси” ташхиси қўйилган. Унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлари томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак  қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1