1

Тошкентда автобус йўналишлари ва шоҳбекатларида дезинфекция ишлари янада кучайтирилди

ЖАМИЯТ 06.07.2020, 20:45
Тошкентда автобус йўналишлари ва шоҳбекатларида дезинфекция ишлари янада кучайтирилди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ўз тасарруфидаги автобус йўналишлари ва шоҳбекатларда дезинфекция ишлари янада кучайтирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар салонларида санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан кучайтирилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда.  

Жамият раҳбарларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар шоҳбекатларда бўлиб, дезинфекция жараёнларини кузатишмоқда. Ҳайдовчи ва чиптачиларнинг карантин талабларига қай даражада амал қилаётгани, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланганлик даражасини ўрганмоқдалар.

Белгиланган карантин меъёрларга амал қилмаган ишчиларга нисбатан жарима чоралари  қўлланилмоқда. Хусусан, йўналишларда тиббий ниқоб ва қўлқопсиз юрган ҳайдовчи ва чиптачилар ойлик маошлари ҳисобидан 10 фоиз, ушбу ҳолат иккинчи маротаба такрорланганда эса 50 фоизгача жаримага тортилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1