АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг чўққисига чиқмаганини маълум қилди

'Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг чўққисига чиқмаганини маълум қилди'ning rasmi

«Йўқ, ҳали "пик"  ҳолатга чиққанимиз йўқ. Биз ўсишда давом этяпмиз», — деб таъкидлаган соғлиқни сақлаш вазири.

Шунингдек, вазир коронавирус билан боғлиқ ҳозирги вазият ва карантин чекловлари қачонгача давом этиши мумкинлиги ҳақида ҳам ўз фикрини билдирган.

«Буни шу кунгача кўплаб олимлар башорат қилишга ҳаракат қилди. Лекин бирортасининг тахмини тўғри чиққани йўқ. Шунинг учун мен ҳам башорат қилмайман. Айтиш жуда қийин», — деди Алишер Шодмонов.

Вазир Ўзбекистонда коронавирусдан сақланишнинг муҳим воситаси тиббий ниқоб тақиш, озодаликка риоя қилиш ва ижтимоий масофа сақлаш эканини айтиб, касалликнинг тўхташи одамларга боғлиқлигини таъкидлади.

«Шундагина касалликдан 2-3 ойда қутилиб кетишимиз мумкин. Акс ҳолда бу вирус узоқ йиллар давомида организмимизда сақланиб қолиши мумкин», — деган соғлиқни сақлаш вазири

    Бошқа янгиликлар