1

Сурхондарёда қўлини ювмай ҳужжат текширган ЙПХ ходими интизомий жазога тортилди

ЖАМИЯТ 07.07.2020, 08:55
Сурхондарёда қўлини ювмай ҳужжат текширган ЙПХ ходими интизомий жазога тортилди

Жорий йилнинг 25 июнь куни ижтимоий тармоқда “Гаи ходими ҳайдовчидан ҳужжатларини сўраганда, ҳайдовчи гаи ходими қўлларини аввал антисептик воситаларда тозалашини сўради” сарлавҳали видео лавҳа тарқалган эди. Бунга 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати муносабат билдирилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви ўз якунига етди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом талабларини бузганлиги учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО команидирининг ўринбосари Б.Избосаровга “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1