1

Бир қатор давлатларда коронавирус иккинчи энг юқори чўққисига чиққан

ДУНЁ 07.07.2020, 10:36
Бир қатор давлатларда коронавирус иккинчи энг юқори чўққисига чиққан

Бу ҳақда Женевада ўтказилган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан маълум қилган, деб ёзмоқда Ўзбекистон Миллий матбуот марказининг телеграм канали.

Майкл Райаннинг таъкидлашича, айрим давлатларда коронавирус билан касалланишнинг янги чўққиси кузатилмоқда. Лекин бу касалликнинг иккинчи тўлқини эмас, балки COVID-19’нинг иккинчи энг юқори чўққиси ҳисобланади.

«Иккинчи тўлқин содир бўлишига ишонч йўқ. Бу коронавирус ва респиратор вируслар ҳақида билган маълумотларимизга асосланган илмий тахмин. Ҳозирда кўплаб давлатларда содир бўлаётган нарса — иккинчи тўлқин эмас. Бу биринчи тўлқиннинг иккинчи энг юқори чўққиси бўлиб, вируснинг ушбу даврда тарқалишига йўл қўймаслик учун у етарли даражада яксон этилмаганини билдиради», — дейди Райан.

БМТ вакилининг тушунтиришича, касалликнинг янги чўққиси вируснинг эндемиклиги ортиши ёки мунтазам касалланиш даражаси юзага келиши билан хавфли.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1