Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Даракчига Бош прокуратура хабар бермоқда.
Вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари “F.B.”, “A.T.” ва “H.S.” МЧЖлар билан тузилган шартномага мувофиқ, 275,9 млн сўм бўлган “гипохлоридкалций” дизенфекцияловчи воситаларни 524,8 млн сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 248,9 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлариўтказилмоқда






