1

Хитойда мактаб ўқувчиларига тўла автобус сув омборига тушиб кетди: 21 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 07.07.2020, 17:04
Хитойда мактаб ўқувчиларига тўла автобус сув омборига тушиб кетди: 21 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида жамоат автобуси сув омборига тушиб кетиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланган, дея хабар бермоқда Хитой Марказий телевидениеси.

Аввалроқ 16 киши ҳаётдан кўз юмгани айтиб ўитлганди.

Ҳодиса бугун, яъни 7 июль куни Тошкент вақти билан соат 8:45 да содир бўлган. Аньшунь шаҳрида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус номаълум сабабларга кўра ағдарилиб, йўлнинг бир томонидаги тўсиқларни синдириб, сув омборига тушиб кетган. Қутқарувчилар автобусни сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлишди.

Ҳалокат сабаби ҳали маълум эмас. Сув омборида қидирув-қутқарув операцияси давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1